Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузияда ЙТҲ оқибатида бутун бошли оила — олти киши нобуд бўлди

Грузияда ЙТҲ оқибатида бутун бошли оила — олти киши нобуд бўлди

Фото: «Sputnik»

Грузиянинг ғарбида жумадан шанбага ўтар кечаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Россия фуқаролари — битта оила аъзолари эди. Бу ҳақда грузин оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, енгил автомобиль трейлер (кемпер, автоуй) билан тўқнашган. Енгил машина ҳайдовчиси тирик қолган, беш нафар йўловчи (улардан икки нафари бола) ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган, биттасининг эса шифохонада жони узилди. 

Грузия ИИВнинг дастлабки тахминига кўра, йўл ҳаракати қоидасини трейлер ҳайдовчиси бузган. У қарама-қарши йўналишдан катта тезликда енгил автомобилга келиб урилган. Айни пайтда у ҳибсда сақланмоқда.

Трейлер ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, у олти йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг