Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулистондаги газ заправкада автобус портлади

Гулистондаги газ заправкада автобус портлади

Гулистон шаҳридаги метан газ заправкалардан бирида автобус газ балони портлаб кетди. Хабар қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Кеча, 18 феврал куни соат 21:50ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар «Метан Ривож Савдо» МЧЖ га қарашли метан газ қуйиш шаҳобчасида Булунгур туманида яшовчи М.Н. бошқарувидаги «ПАЗ» русумли юк ташиш учун мўлжалланган автобус газ тўлдираётган вақтда тепа қисмига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

Натижада, автобусга моддий зарар етган. Шу билан биргаликда автобус атрофида турган Ромитан туманида яшовчи Н.С. бошқарувчидаги “МАН” русумли юк автомашинасининг олд ойнасига ҳамда Мирзаобод туманида яшовчи А.К. бошқарувидаги “UAZ-3962” русумли транспорт воситасининг олд қисмига темир парчаси учиб келиб теккан.

Ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар ва бошқа зарар кўрганлар мавжуд эмас.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ва ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг