Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги фожиага сабаб бўлди

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги фожиага сабаб бўлди

Фото: «Rabochy-put.ru», иллюстратив фото

2021 йил 11 май куни 09:30 ларда Чортоқ-Янгиқўрғон йўлининг 22 км.да Гулшан МФЙ ҳудудида Чортоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро «Нексия» русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, олма дарахтига урилган.

Натижада хайдовчи бош мия ёпиқ шикасти, юз ва ўнг қўл тирсаклари шилинган жароҳат ташхиси билан шифохонага ётқизилган ва автомашинада бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшаган, 1983 йилда туғилган аёл тан жароҳати олиб шифохонада вофот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 май куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг