Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда юк машинаси ҳалокатга учради

Ҳиндистонда юк машинаси ҳалокатга учради

Фото: «Телеграф»

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш марказий штатида кичик юк машинасининг пастга қулаши сабабли 20 га яқин киши вафот этди, 30 нафар киши жароҳатланди.

Маълумотларга кўра, юк машинаси Бхопал штатидан 570 км. узоқликдаги Сидхи шаҳридаги тўй маросимига кетаётган эди. Шу вақтда ҳайдовчи назоратни йўқотган.

Яқинда Мадхья-Прадеш штати вазири Шиврай Сингх Чохан қурбонларнинг оилаларига 100 минг рупий, жароҳат олганларга эса 50 минг рупийдан тўланишини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг