Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Интернет орқали ҳокимга туҳмат қилган фуқаро 1 йилу 3 ойга қамалди

Интернет орқали ҳокимга туҳмат қилган фуқаро 1 йилу 3 ойга қамалди

Фото:«Адвокатская газета»

Интернет фойдаланувчиси Қ.С. «Odnоklassniki.ru» тармоғида ўзининг номига очилган профилга «Адолат излаб», «Адолат қачон?» деб номланган видео маълумотларни жойлаштирган. 

Унда гўёки туман ҳокими давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни айбсиз бўлсалар-да, уларга нисбатан ноқонуний далиллар тўплатиб қаматиб юборгани, фермер хўжалиги ер майдонларини ноқонуний тортиб олиб, пора эвазига бошқа бир фуқарога бериб юборгани айтилган. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, туман ҳокими 15-20 гектар ерни 5-10 минг АҚШ долларидан сотиб юборган. Бу гаплар билан у туман ҳокимини жуда кўп миқдорда пора олганликда айблаб чиққан.

Қ,С. фирибгарлик билан ҳам шуғулланиб, иккита одамнинг иш ҳақини бермай келгани маълум қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Мақсудбек Қиличевнинг маълумот беришича, Қ.С. томонидан амалга оширилган ишлар, видеоматериалларда тилга олинган ҳолатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилган. Натижада бу фуқаро айтган гапи, келтирган фактларини далиллар билан исботланмаган.

Якунда Қ.С. га 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг