Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимлик ерини 6 минг долларга пуллаётганлар ушланди

Ҳокимлик ерини 6 минг долларга пуллаётганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Аниқланишича, фуқаро С.Х. ва Н.Х.лар ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро П.нинг ишончига кириб, унга турар жой қуриши учун ҳокимлик заҳирасида бўлган 6 сотих ер участкасини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, эвазига олдиндан келишилган 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва Н.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг