Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИБ, ДХХ ва божхона хизмати Самарқандда тезкор тадбир ўтказди

ИИБ, ДХХ ва божхона хизмати Самарқандда тезкор тадбир ўтказди

Фото:«Iiv.uz»

5 август куни Самарқанд вилояти ИИБ, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда 1986 й.т. Ё.Ш.нинг бошқарувида бўлган Ласетти русумли автомашина вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Паст Дарғом тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу автомашинадан икки дона рангсиз целлофан пакетига ўралган, 146.58 грамм оғирликдаги «опий» гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Ё.Ш. ушбу гиёҳвандлик моддасини Паст Дарғом туманида яшовчи А.Р.га сотиш учун олиб кетаётганлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Паст Дарғом туманида яшовчи А.Р. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда унинг яшаш уйидаги газ плитаси ичидан 2.4 грамм оғирликдаги «опий» гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Ё.Ш.нинг яшаш манзилида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 1 кг 156 гр. «опий», 1 кг 490 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси, 600 мл. «опий» гиёҳвандлик воситасининг суюқлиги ва 36 минг АҚШ доллари, 5 минг Россия рубли, 29 млн. сўм миқдоридаги пуллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг