Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИБ ходимлари нега кишан тақиб олиб кетишди? Ҳолатга расмий изоҳ берилди

ИИБ ходимлари нега кишан тақиб олиб кетишди? Ҳолатга расмий изоҳ берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда «Наманган вилояти Поп туманидаги тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?» номи остида видеолавҳалар тарқатилди.

Наманган вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Поп тумани ИИБ 7-сонли ИИБ ХПГ профилактика инспектори 2020 йилнинг 27 октябрь куни соат 14:00ларда, ўзига бириктирилган Поп тумани Қўшминор МФЙда жойлашган, Поп туманида яшовчи 1972 йилда туғилган аёлга туман хокимлиги томонидан тадбиркорлик қилиш учун ажратилиб берилган ер майдонига Қўшминор МФЙ раиси ҳамда туман ер кадастр бўлими мутахассислари билан биргаликда аёл аризасини ўрганиш учун боради.

Шу вақтда, Поп тумани Ғурумсарой МФЙда яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб олиб, техникаларни ишлатаётганлиги аниқланган.

Фуқарога бу ҳаракатлари қонунга тўғри келмаслиги тушинтирилган вақтида, у кўпчилик олдида аризачи аёлни сўкиб, ҳақорат қилган, шундан сўнг фуқарони тинчлантириш учун ХПБ профилактика инспектори уни тартибга чақирган. ИИБ ходимини ҳам ҳақорат қилиб, унинг қонуний талабига бўйсунмагани учун уни яқин ИИО таянч пунктига олиб бориш мақсадида чап қўл билак соҳасига қўл кишани солиниб, олиб кетилаётганда фуқаро «Мени шифохонага олиб боринглар» деган, шундан сўнг Поп туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган ва содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фуқаро Поп туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, Поп туман ИИБ 7-сон ИИБ ХПГ ТП катта инспектори томонидан унга нисбатан тан жароҳати етказганлигини баён қилган.

Суд-тиббий экспертизаси Поп тумани бўлимининг 27.09.2020 йилдаги дастлабки маълумотномасида фуқаронинг жароҳати — чап билак юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ва шилинган жароҳатлар аниқланганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратурасига хабар берилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг