Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ ва ХТВ Тошкентдаги бола ўғрилари ҳақида маълумот берди

ИИББ ва ХТВ Тошкентдаги бола ўғрилари ҳақида маълумот берди

Фото:«Kun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб атрофида бола ўғирлашга уриниш ҳолати ҳақидаги маълумотлар тарқатилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13:10 да бола ўғирлашга уриниш рўй берган.

«Барча таълим муассасаларида ўқувчи хавфсизлиги учун керакли чоралар кўрилади. Сизлардан фарзандингизни мактабдан уйга етиб олишини ўз назоратингизга олишингизни сўраймиз» дея баёнот берган Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай зиён етмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу воқеа юзасидан якуний маълумот суриштирув ишлари тугагач тақдим этилиши билдирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, гумонланувчи шахслар келгусида маълумот тақдим этилади. ИИББ ота-оналардан асоссиз ва ваҳимали хабарларни тарқатмасликни ҳам сўраган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг