Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Педагогика институтига қалбаки ҳужжат билан кирган талаба аниқланди

Педагогика институтига қалбаки ҳужжат билан кирган талаба аниқланди

Фото: «Спутник»

Бўка туманида яшовчи фуқаро О.С. (1986 йилда туғилган) 2007 йилда Тошкент вилоят педагогика касб-ҳунар коллежини тамомлаган ва Бўка туман 3-сонли ўрта таълим мактабида мусиқа фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

2018 йил 17 январь куни у Бўка туман касб-ҳунар коллежини тугатгани ҳақидаги қалбаки хужжатдан фойдаланиб, шу асосда Тошкент вилояти давлат педагогика институтининг (ҳозирги Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти) сиртқи бўлимига ўқишга киргани ва ушбу ҳужжат қалбаки эканини била туриб, ундан фойдалангани аниқланган.

Бўка туман СВОЖЖДЛҚКД томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Терговни Бўка туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг