Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш жойини фоҳишахонага айлантирган фуқаро қўлга олинди

Иш жойини фоҳишахонага айлантирган фуқаро қўлга олинди

Фото: «Спутник»

Охирги вақтларда қўшмачилик қилиб, айрим ахлоқсиз фуқароларга бошпана ажратаётган нафси бузуқлар учраб турибди. Ҳа, бундай йўлга кирганларни қайтариш учун ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тизимли ишлар олиб борилаётганига қарамай, ўз қилмишидан пушаймон бўлмаётганлар ҳам мавжуд, афсуски.

Жумладан, 2018 йилнинг 30 январь куни соат 14.00 да туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида Бўстонлиқ туманида яшовчи Е.Т. ўзи қоровулчилик қилиб келаётган Янгичорбоғ маҳалласида жойлашган дала-ҳовлида фоҳишахона сақлаган. У Чирчиқда яшовчи, турмушга чиқмаган, Ш.К. ва Бўстонлиқ туманида яшовчи, оилали, А.И.га 50.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун хона ажратиб бергани аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда Е.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг