Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иш ташлаш оқибатида «Lufthansa» авиапарвозлар сонини тенг ярмига қисқартирди

Иш ташлаш оқибатида «Lufthansa» авиапарвозлар сонини тенг ярмига қисқартирди

Фото: «Grown-up Travel Guide.com»

Германиянинг етакчи авиакомпанияси «Lufthansa» иш ташлаш туфайли 10 апрелдаги авиапарвозлари сонини тенг ярмига қисқартирди.

«Interfax.ru» хабарида авиакомпания 10 апрелга белгиланган 1,6 минг авиақатновнинг 800 таси бекор қилинишини маълум қилгани айтилган. Бунинг натижасида 90 мингга яқин йўловчи манзилига уча олмаслиги кутилмоқда. Иш ташлашни «Verdi» касаба уюшмаси ташкил қилган ва унда авиакомпаниянинг франкфуртлик, мюнхенлик, кёлнлик и бременлик ходимлари иштирок этмоқда.

Маълум қилинишича, Франкфурт ва Мюнхендан учувчи йўловчилар парвоз бекор қилиниши ёки аксинчалигидан қатъи назар ўз чипталарини кейинги саналардаги чипталарга алмаштиришлари мумкин. Ички йўналишларга чипта олган йўловчиларга эса чипталарини поезд чиптасига алмаштириш таклиф қилинмоқда.

Авиакомпания томонидан эртага, 11 апрель куни одатий иш тартибига қайтиш ваъда қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни  француз авиакомпанияси «Air France» ўз ходимларининг иш ҳақидан норози бўлиб иш ташлаши туфайли рейсларининг 30 фоизини бекор қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг