Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Искандарияда портлаш содир бўлди

Искандарияда портлаш содир бўлди

Фото: AP / Eman Helal

«24 март куни Мисрнинг Искандария шаҳри марказида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва икки киши яраланди», — дея хабар бермоқда «РИА Новости» агентлиги Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосланиб.

«Youm7» нашрининг хабар беришича, портлаш Искандария шаҳри марказидаги Муаскар Руманий кўчасида содир бўлган.

Олдинроқ Миср ички ишлар вазирлиги мамлакатда тақиқланган «Мусулмон биродарлар» партияси тарафдорларининг бир гуруҳи сайлов арафасида портлаш содир этишда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26—28-март кунлари Мисрда президент сайловининг биринчи тури бўлиб ўтади. Мазкур сайловда амалдаги президент Абдулфаттоҳ Сисий етакчи номзод сифатида кўрилмоқда. Унинг ягона рақиби эса ҳеч кимга маълум бўлмаган «Эрта» партияси раҳбари Мусо Мустафо Мусодир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг