Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди (видео)

Исроил аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди (видео)

Фото: «styler.rbc.ua»

Тел-Авив яқинидаги Давид Бен Гурион аэропортида «Germania» немис авиакомпаниясига тегишли «Boeing 737» самолёти шатакка олиш пайтида Исроилнинг «El Аl» авиакомпаниясига тегишли «Boeing 767» самолёти билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида йўловчиларга шикаст етмаган ва улар самолёт салонини беталофат тарк этганлар.

Исроилдаги авиация расмийлари ҳодиса юзасидан текширувни бошлашди.

«El Аl» самолёти Тел-Авивдан Римга учишга тайёргарлик кўраётган бўлган. «Germania» самолёти эса Берлинга парвоз қилмоқчи эди. Шатакчи машина «Boeing 737»ни терминалдан олиб чиқиб кетган. Йўловчилар эса бошқа рейсларга ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг