Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбулдаги самолёт ҳалокатида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди

Истанбулдаги самолёт ҳалокатида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди

5 февраль куни «Измир – Истанбул» йўналишида учган самолёт қўниш вақтида ҳалокатга учрагани хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Б.С. жароҳатланди. У «Медикана» клиникасига жойлаштирилган.

ОАВ хабарларига кўра самолёт Измир шаҳридан Истанбул шаҳрига ички рейсни амалга оширган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизга ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг