Италиядаги отишмада беш киши жабрланди

Италиядаги отишмада беш киши жабрланди

Фото: «Телеграф»

Италиянинг Пиза шаҳрида содир бўлган отишмада беш киши кичик жароҳат олган. Бу ҳақда «La Nazione» газетасига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.

Маълумотларга кўра, отишма содир этган шахс мотоциклда кетаётган бўлган. Можарога шаҳар ташқарисида пиёда киши ва мотоциклчи ўртасидаги тортишув сабаб бщлгани айтилмоқда. Натижада беш киши енгил жароҳат олган, барча жабрланувчилар шифохонага жўнатилган. Жиноятчи яширинишга улгурган. Полиция қидирув ишларини олиб бормоқда.

Ўтган ҳафтада италиялик ноенацист Лука Траини Мачерата шаҳрида африкалик муҳожирларга ўқ узганди. Натижада олти киши жароҳат олган. Траини қўлга олингач, қилган ишидан афсусда эмаслигини билдирган, чунки у жабрланувчиларни наркодилерларга алоқадор деб ҳисоблаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг