Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанжалда уч хонадонда ёнғин чиққан. Бош вазир бу уйлар қисқа муддатда тиклаб берилишини айтди

Жанжалда уч хонадонда ёнғин чиққан. Бош вазир бу уйлар қисқа муддатда тиклаб берилишини айтди

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашгани ҳақида хабар бергандик.

Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, икки мамлакат вакиллари воқеа содир бӯлган жойга ҳам ташриф буюришган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Жанжал натижасида Ӯзбекистон Республикаси ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин келиб чиққан.

– Зарар кӯрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз – деди Абдулла Арипов.  – Чашма булоғи бу мӯъжиза, инсонларга Яратган Эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қӯшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Келишувга биноан, чашма булоғининг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган бӯлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг