Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда шифохона ёниб кетди. Ҳозирча 41 киши қурбон бўлгани аниқланди (фото + видео)

Жанубий Кореяда шифохона ёниб кетди. Ҳозирча 41 киши қурбон бўлгани аниқланди (фото + видео)

Фото: AP

Шу пайтгача олинган маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда шифохонада юзага келган ёнғинда 41 киши қурбон бўлди, деб хабар бермоқда «The Guardian» нашри. Ҳукумат қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»
Фото: «YONHAP» / «EPA»

Ҳодиса мамлакатнинг жануби-шарқидаги Милян шаҳрида жойлашган қирол Сежон номидаги шифохонада юз берган. Ёнғин шифохонанинг биринчи қаватида жойлашган тез ёрдам бўлинмасидан бошланган. Фавқулодда вазият вақтида тиббий муассасада юздан ортиқ одам бўлган.

Фото: «BBC»

Айни вақтга келиб ёнғин ўчирилган. Оловни буткул сўндириш учун бир соату қирқ дақиқа керак бўлди.

«Yonhap» агентлигининг хабар беришча, ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин мазкур ҳодиса муносабати билан шошилинч йиғилиш ўтказган.  

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабри охирида пойтахт Сеулдан 168 км жануби-шарқда жойлашган Чечхон шаҳридаги фитнес марказида ҳам ёнғин келиб чиққанди. Ушбу ҳодисада 29 киши қурбон бўлган, 26 нафари эса жабрланганди. Шунингдек, оловдан қочиб, бино томига чиқиб олган 20 нафарга яқин одамни ўт ўчирувчилар қутқариб қолишганди. Ўшанда ёнғинни бартараф этишга 60 киши ва 49 та техника сафарбар этилган, ҳодиса эойига мамлакат етакчиси Мун Чжэ Ин ташриф буюрганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг