Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах йўлида ухлаб қолган ҳайдовчи тўрт кишининг умрига зомин бўлди

Жиззах йўлида ухлаб қолган ҳайдовчи тўрт кишининг умрига зомин бўлди

Фото: Новости44

Кеча, 8 май куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ берган хабарга кўра, Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшаган А.Ш. «Нексия» русумли автомашинасини М-39 «Тошкент-Термиз» йўлининг 953-километрида ҳайдаб кетаётиб, ухлаб қолган. Машина эса йўл четида тўхтаб турган, Тошкент вилоятида яшовчи Ш.Б. бошқарувидаги «МAN» юк автомашинасининг тиркамасига келиб урилган.

Оқибатда «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси А.Ш. ва унинг йўловчиси Э.Х. воқеа жойида, яна икки йўловчи шифохонага келтирилганда вафот этди.

Яна бир йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг