Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда пахта хирмони ёниб кетди. Жабрланганлар бор

Жиззахда пахта хирмони ёниб кетди. Жабрланганлар бор

Жиззах вилоятининг туманларидан биридаги пахта пунктида 2018 йил 4 октябрь куни ёнғин келиб чиққан. Бу вақтда пахта ғарами устида ўнга яқин ишчи ишлаётган бўлган.

Олов тез тарқалиб, ишчилар аланга ичида қолгани айтилмоқда. Натижада ўнга яқин одам турли даражадаги куйиш билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жиззах вилояти бўлимига ётқизилган.

Куйганлардан тўрт нафарининг аҳволи оғирроқлиги сабабли реанимация бўлимига ётқизилган. Улар жарроҳлик операциясини бошдан кечиргани ҳақида маълумотлар бор. 5 октябрь куни ушбу беморлар умумий палатага чиқарилган.

Шифохона маъмурияти, вилоятдаги расмийлар мазкур ҳодиса юзасидан маълумот беришни исташмади. Фақат беморларнинг аҳволи айни пайтда яхши экани, жароҳатлар уларнинг ҳаётига хавф солмаётганини аниқлай олдик холос. Қурбонлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг