Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди

Жиззахдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди

Фото: «Telegram» / @kduzb

Бугун Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида жиддий ЙТҲ содир бўлгани, ўзаро тўқнашган икки «Нексия» ёниб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлганларнинг энг каттаси — 46 ёшли Луқмон Алибеков Сувонқишлоқ маҳалласида яшаган. ЙТҲнинг энг ёш қурбони эса 20 ёшли қиз — Зафаробод туманида яшаган Нигора Қурбонова.

Бундан ташқари А.Мамадиев (ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган), С.Ёрқулов (ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган), Ж.Аҳроров (йўловчи, 1985 йилда туғилган), Р.Отабоев (йўловчи 1974 йилда туғилган), Ф.Шерматов (йўловчи, 1986 йилда туғилган) ва О.Абдуллаева (йўловчи, 1997 йилда туғилган) йўл транспорт ҳодисаси қурбони бўлди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлганларнинг шахсига тааллуқли бошқа маълумотларга аниқлик киритилмоқда. 


Мавзуга доир: Жиззахда тўқнашган икки «Nexia» ёниб кетди. Саккиз киши ҳалок бўлди (видео)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг