Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Калифорнияда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Калифорнияда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Фото: «Telegraph»

Бугун, 4 апрель куни АҚШ ҳарбий денгиз пиёдалари корпусига қарашли вертолёт Калифорния штатининг жанубида ҳалокатга учради. Вертолётдаги тўрт нафар экипаж аъзосининг ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«CH-53E Super Stallion» денгиз пиёдалари корпусига қарашли вертолёт Калифорниянинг Эль-Сентро шаҳрида ўқув-машғулот вақтида ҳалокатга учради», дейилади баёнотда. Ҳарбийларнинг маълумотига кўра, ҳалокат сабаби ҳозирча номаълум.

Вертолёт бортида жойлашган тўрт киши вафот этган, аммо улар денгиз пиёда қисмлари аъзоси эканига ойдинлик киритилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг