Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Калифорниядаги ветеранлар уйида номаълум шахс уч кишини гаровга олди (видео)

Калифорниядаги ветеранлар уйида номаълум шахс уч кишини гаровга олди (видео)

Фото: «USA Today»

АҚШнинг Калифорния штатида номаълум шахс ветеранлар уйида уч кишини гаровга олди, дея хабар бермоқда «KTVU» телеканали.

«Napa Valley Register» газетасининг хабарига кўра, бронежилет кийган ва автомат билан қуролланган шахс Юнтвил шаҳридаги бинога бостириб кирган. Шаҳар шерифининг маълумот беришича, унинг икки ходимига қарата ўқ узилган.

Ҳозирча ҳужум қилган шахс руҳий жароҳатланган ҳарбийлар учун мўлжалланган дастур иштирокчиларидан бири эканлиги тахмин қилинмоқда.

Ветеранлар департаментининг маълумотига қараганда, Юнтвилдаги ушбу муассаса АҚШдаги энг йирик ветеранлар уйларидан бири ҳисобланади. Унда Иккинчи жаҳон уруши, Корея уруши, Ветнам уруши ва бошқа ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган мингга яқин киши истиқомат қилади.

Ҳозирча гаровдагиларнинг аҳволи маълум эмас, ҳудуд қуршаб олинган. Жиноятчи билан музокара ўтказишга ҳаракат қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг