Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда Наврўз куни содир этилган теракт қурбонлари сони 32 тага етди

Кобулда Наврўз куни содир этилган теракт қурбонлари сони 32 тага етди

Фото: «Rferl.org»

Афғонистон пойтахти Кобулда 2018 йилнинг 21 март, яъни Наврўз куни уюштирилган портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 32 тага етди, жароҳат олганлар эса 52 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Афғнистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: «Rsute.ru»

Дастлабки хабарларда 29 киши ҳалок бўлгани ва 52 киши жароҳатлангани айтилганди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили Нусра Раҳимийнинг маълум қилишича, теракт Али Обод туманида, Кобул университетининг кириш қисмида содир этилган. Ҳудкуш шиалар масжидига баҳор байрами Наврўзни нишонлаш мақсадида келган одамлар орасида кириб, бомбани портлатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг