Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конденсат ўғирлаётган тўрт киши олов ичида қолди

Конденсат ўғирлаётган тўрт киши олов ичида қолди

Тўрт нафар фуқаро жиддий жароҳат олган.

Фото: «Uznews.uz»

Бухоро вилояти Қоракўл туманида қувурни тешиб, яширин тарзда газ конденсати ўғирлаётганлар кутилмаган ёнғиндан қочиб қутула олишмади. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар бермоқда.

Қоракўл тумани «Қулбешкак-Ҳожиқозғон» чўл массивида юзага келган ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаронинг жиддий жароҳат олганлиги тўғрисидаги хабар ички ишлар бўлимига келиб тушгандан сўнг, воқеа жойига зудлик билан зарурий куч ва воситалар сафарбар этилади.

Аниқланишича, 2018 йилнинг 14 март куни, соат тахминан 02:00 да, Қоракўл туман «Дўстлик» МФЙда яшовчи фуқаро Холмуродов Феруз Ҳасанович, «Бандбоши» МФЙда яшовчи фуқаролар Мардонов Муроджон Комилжонович, Нуриллаев Элёр Ҳусенович ҳамда Раҳмонқулов Лазиз Шарифбоевичлар Қоракўл туман «Учқир» заводига қарашли «Қулбешкак-Ҳожиқозғон» чўл массивининг 7-километрида жойлашган 426 см диаметрли газколлектор қувуридан яширин тарзда газ конденсати ўғирлаш учун ушбу қувурни тешиб, ҳосил қилинган тешик орқали ўзлари билан олиб келган 65 метр узунликдаги резина шланг ёрдамида қувурдан сўриб чиқарилган маҳсулотни жамлаш ва тиндириш учун махсус ҳовуз қазадилар.

Ҳовузга жамланган нефть ва газ маҳсулотларини елим идишларга жойлаштириш жараёнида тўсатдан юзага келган ёнғин уларнинг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай, жиддий куйишларига сабаб бўлади.

Ҳодиса содир бўлган жойда Элёр Нуриллаев ҳамда Феруз Холмуродовга тегишли бўлган УАЗ русумли автомашиналар тўлиқ ёнган ва ўзларининг ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Холмуродов Феруз Ҳасанович, Мардонов Муроджон Комилжонович, Нуриллаев Элёр Ҳусенович ҳамда Раҳмонқулов Лазиз Шарифбоевичларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг