Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўприк остига сиғмаган юк автомашинаси унга жиддий зарар етказди (фото)

Кўприк остига сиғмаган юк автомашинаси унга жиддий зарар етказди (фото)

Жорий йилнинг 9 июль куни соат 11:40ларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани КХАЙ-Бобур кўчалари кесишмаси кўприк остида 1969 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. «HOVO» русумли юк автомашинасида 3.13 «Чекланган баландлик» йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб, кўприк остидаги бетонга урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий иш хужжатлари расмийлаштирилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг