Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Космонавтлар» станциясида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берилди

«Космонавтлар» станциясида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берилди

«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси бугун, 9 август куни, соат 08:55 ларда Тошкент метрополитеннинг «Космонавтлар» станциясида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, «Космонавтлар» станциясининг иккинчи йўли бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларига кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлганида колодканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келган ва тутун пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Носозлик 5 дақиқада бартараф этилган ва мазкур ҳолат Тошкент метрополитенининг поъездлар ҳаракати жадвалига таъсир етмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг