Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Краснодарда бугун икки маротаба ер қимирлади

Краснодарда бугун икки маротаба ер қимирлади

Иллюстратив сурат

«REGNUM» хабар беришича, Россиянинг Краснодар ўлкаси, Северск туманида 25 ноябрда икки маротаба (Москва вақти билан соат 01:55 да ва 03:05 да) ер силкиниши кузатилди. Зилзила кучи 4,3 балга тенг бўлган.

Россия Фанлар академиясининг Обнинскдаги геофизика хизмати маълумотига кўра, магнитудаси 4,3 балли ер силкинишлари Северск туманида икки маротаба (Москва вақти билан соат 01:55 да ва 03:05 да) юз берган. Силкинишлар эпицентри ер остидаги 10 километр чуқурликда жойлашган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини кўчирмади, аммо вазиятга ойдинлик киргунга қадар одамлардан вақтинчалик уйларидан чиқиб туриш сўралди. Айни пайтда туманда ёнғин-қутқарув гарнизони оператив гуруҳи навбатчилик қилмоқда.

Вайронагарчиликлар ва шикастланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг