Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кубада торнадодан 170 дан зиёд инсон жабрланди

Кубада торнадодан 170 дан зиёд инсон жабрланди

Фото: AFP

Куба пойтахти Гавана шарқида торнадо оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 172 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар маҳкамаси раиси Мигель Диас-Канель ўз «Twitter»ида ёзди.

«Зарар жиддий, уч кишининг нобуд бўлгани ва 172 кишининг жароҳат олганидан қайғудамиз. Ҳодиса жойида бир нечта махсус бригада ишлаяпти», — дейилади хабарда.

«Associated Press» хабарига кўра, Куба пойтахти ва теварак-атрофида кечадан бери кучли шамол ва ёмғир тинмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг