Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кучли қор ёғиши АҚШ да саккиз кишининг умрига завол бўлди

Кучли қор ёғиши АҚШ да саккиз кишининг умрига завол бўлди

Фото: «Photo-Day»

АҚШ да ёққан биринчи қор кўп жойларга қувонч эмас, ташвиш келтирди: шимоли-шарқий ва марказий штатлар йўлларидаги қор ва муз сабабли саккиз киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «CBSnews» хабар тарқатди.

Саккиз кишининг ҳалок бўлишига қор ёғиши туфайли рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари сабаб бўлди. Уч киши Арканзас, икки киши Миссисипи, яна бир нафардан инсон Мэриленд, Огайо ва Индиана йўлларида ҳалокатга учради. Миссисипидаги воқеа 46 нафар йўловчиси бор автобус билан содир бўлганди: кўпларни касалхоналарга ётқизишган, икки нафар аёлнинг умрини сақлаб қолишнинг иложиси бўлмаган.

Биринчи қор АҚШнинг 80 миллион киши яшовчи ҳудудларига ёпирилди. Айрим жойларда қорнинг қалинлиги 20 сантиметргача етди. Виржиния, Огайо, Кентукки, Индиана штатлари ва бошқа айрим ҳудудларнинг қарийб 300 минг нафар аҳолиси электр тармоғидан узилиб қолди.

Кучли қор ёғиши натижасида авиакомпаниялар 1,6 мингдан ортиқ рейсларини бекор қилди. Яна 8 мингта парвоз бошқа вақтга кўчирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг