Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кучли шамол Самарқандда уйларнинг томларини учириб кетди, Янгийўлни электрдан узиб қўйди (фото)

Кучли шамол Самарқандда уйларнинг томларини учириб кетди, Янгийўлни электрдан узиб қўйди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 26 декабр куни кечки пайт ва тунда бутун мамлакатимиз бўйлаб кучли шамол туриб, уй-жойлар, автомобилларга жиддий талафотлар етди. «Xabar.uz»га мазкур ҳодисадан жабр кўрган фуқаролардан хабар ва фотосуратлар пайдар-пай келиб турибди.

Самарқандлик мобил мухбиримизнинг маълум қилишича, кучли шамолнинг асорати вилоятнинг кўплаб шаҳар-туманларида, хусусан, Ургут туманидаги аҳоли уйларига жиддий зарар етказган. Айрим уйларнинг томларини қўпориб юборган. Айниқса, тоғолди қишлоқларда талафот кучлироқ бўлган.

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани
Фото: «Xabar.uz»

Бундан ташқари, электр симлари узилиб, айрим маҳаллалардаги кичик подстанцияларга ҳам зарар етган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир неча ҳудудларида дарахтлар синиб, машиналарни босиб қолган.

Тошкент шаҳри
Фото: «Facebook» / «Водители Ташкента»

Бизга хабар беришларича, Янгийўл шаҳрининг бир қисмида бир суткадан бери электр йўқ. Электр тармоғидаги узилишдан сўнг янгийўлликлар сув ва иссиқлик таъминотисиз қолиб кетган. Бироқ кун давомида шаҳар сувсоз корхонаси жойлашган ҳудудда электр таъминоти тикланган, натижада хонадонларга ичимлик суви кела бошлаган. Суратларнинг бирида кучли шамол шаҳардаги йўл белгилари ва светафорни қулатгани акс этган.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри
Фото: «Facebook» / «Водители Ташкента»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг