Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кунига тўрт банкадан энергетик ичимлик ичган талабанинг юраги тўхтаб қолди

Кунига тўрт банкадан энергетик ичимлик ичган талабанинг юраги тўхтаб қолди

Фото: «Newsae.ru»

Икки йил давомида кунига тўрт банкадан энергетик ичимлик ичган университет талабасининг юраги тўхтаб қолди. Бу ҳақда BMJ Case Reports тиббий журналида хабар берилган.

Исми маълум қилинмааётган 21 ёшли британиялик икки йил давомида ҳар куни таркибида 160 миллиграммдан кофеин бўлган тўртта ярим литрли энергетик ичимлик истеъмол қилган. Ўтган тўрт ой ичида у бўғила бошлаган, озиб кетган ва, охир-оқибат, шифохонага тушган.

Талаба 58 кун шифохонада ётган, шундан баъзи кунларини реанимация бўлимида ўтказган. Тиббий текширувлар шуни кўрсатдики, беморда иккала буйраги ҳам ишламай қолган. Шифокорлар донор аъзоларини ёш йигитга кўчириб ўтказиш имкониятини кўриб чиқишган.

Буйрак етишмовчилиги соғлиқ билан бошқа муаммолар, шу жумладан, юрак хуружига олиб келди. Унинг ўлимига «энергетик ичимлик туфайли келиб чиққан кардиотоксиклик» сабаб бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас.

Энергетик ичимликлар истеъмол қилишдан олдин талабанинг соғлиғида муаммоси бўлмаган.

Беморнинг сўзларига кўра, бир неча бор энергетик ичимлик ичишни ташлашга уриниб кўрган. Лекин ҳар сафар зарарли одатдан воз кечишда оғриқли ҳисларга дучор бўлган. Энергетик ичимликларга қарамлик туфайли талаба мигрень, қалтираш ва юрак уриши тезлашишидан азоб тортган. Бу эса кундалик вазифалар ва ўқишга диққатни жамлашига салбий таъсир кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг