Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Malibu-2»ни ёқиб юборган қизга жиноят иши қўзғатилди

«Malibu-2»ни ёқиб юборган қизга жиноят иши қўзғатилди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ижтимоий тармоқларда бир қиз томонидан «Malibu-2» русумли автомобилни ёқиб юборган ҳолати акс этган видео кенг тарқалган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 04:30 ларда, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида доимий рўйхатда турувчи 26 ёшли З.Б., ўзганинг мол-мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида, Тошкент тумани, Файзобод маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдони яқинида МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли «Malibu-2» русумли автомобилини ёқиб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ушбу ҳаракат кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса) ва 227-моддаси 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг