Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Малика»да яна пичоқбозлик. Уч кишига жароҳат етказган безори қидирилмоқда

«Малика»да яна пичоқбозлик. Уч кишига жароҳат етказган безори қидирилмоқда

Фото: «Спутник»

Бундан бир неча кун муқаддам Тошкентдаги «Малика» савдо дўконида пичоқбозлик юз бергани ҳақида ёзган эдик.

Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида ёзилишича, кеча, 12 июль куни яна шунга ўхшаш ҳодиса рўй берди. Пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи, муқаддам судланган С.Акбаров «Малика» савдо мажмуасининг автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида Х.С., А.А. ва Ж.М.га пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Жабрланганлар шифохонга етказилган.

Ички ишлар вазирлиги С.Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан у ҳақда ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг