Масжидга ҳужум уюштирмоқчи бўлган 3 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
АҚШнинг Канзас штатидаги Вичита шаҳрида «Хочли жангарилар» гуруҳининг уч нафар аъзоси масжидни портлатишни режалаштиришда айбланмоқда. Бу ҳақда «Sabah» нашри хабар бермоқда.
Айбдорлар Канзас штатидаги Вичита шаҳрида сомалиликлар барпо этган масжидни 2016 йил ноябрь ойида портлатмоқчи бўлишган.
Кертис Аллен, Гэвин Райт ва Патрик Южин Штайннинг шубҳали хатти-ҳаракатлари «FBI» ходимларининг эътиборини тортган. Жиноятчилар дарҳол қўлга олинган.
Жиноятчиларга қандай жазо тайинлаш ҳақида суднинг қарори шу йил июнь ойида аниқ бўлади. Уларга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter