Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Матиз» русумли автомашина ва унинг ҳайдовчиси қидирилмоқда

«Матиз» русумли автомашина ва унинг ҳайдовчиси қидирилмоқда

Фото: «drive2.com»

Шу йил 9 июнь соат 14.00ларда Назокат Хожиматова ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, укасининг бедарак йўқолганини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Сариқ сув кўчаси 29-уйда яшовчи укаси 1990 йилда туғилган Козим Хожиматов ўзининг бошқарувидаги «Матиз» русумли  давлат рақам белгиси 01V 098 GA  бўлган автомашинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

К.Хожиматовни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу  юқоридаги «Матиз» русумли автомашина ва Козим Хожиматов ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган шахслардан 102 рақамига телефон қилишлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг