Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мебел»чиларга ҳам ишонч қолмаган

«Мебел»чиларга ҳам ишонч қолмаган

Фото: «Newstracker»

1998 йилда туғилган, 2017 йилда судланган, ҳеч қаерда ишламайдиган, Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турувчи, ҳозир Миробод туманида яшаб келаётган О.Х. 2018 йил 17 февраль куни соат 18:00 да жиноятга қўл урди.

«Xabar.uz»манбаси хабарига кўра, у 1980 йилда туғилган, бирон касбнинг бошини тутмаган М.Э.ни алдаб, «ошхона мебели ясаб бераман» деб, 2 700 000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган. Мазкур фирибгарлик жинояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фош қилинди.

Ҳозир ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг