Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳнат вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Шодиев вафот этди

Меҳнат вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Шодиев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, иқтисодиёт фанлари доктори, собиқ Меҳнат вазири ўринбосари, туризм соҳаси мутахассиси, профессор Рустам Хамидович Шодиев вафот этди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди. 

Рустам Шодиев 1938 йил 15 майда зиёлилар оиласида туғилди.

У ўз меҳнат фаолиятини 1960 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси иқтисодиёт институтида лаборантликдан бошлади ва 26 йил давомида кичик илмий ходимдан то илмий ишлар буйича директор ўринбосари лавозимигача бўлган поғоналарни босиб ўтди.

1967 йилда Москва шаҳрида - номзодлик, 1981  йилда эса докторлик диссертациясини ёқлади. 1983 йилда профессор унвонини олди. 

1980-1984  йилларда  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) «Сурия Араб Республикасида меҳнатни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш» номли лойиҳасига раҳбарлик қилди. Сафардан қайтгач, Меҳнат вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлади. Банк-молия академияси илмий марказига раҳбарлик қилди.

У ўзбек тилида илк бор 2005 йилда ва кейинчалик қайта чоп этилган «Жаҳон иқтисодиёти» фани дарслигининг муаллифидир. 120 дан ортиқ мақолалари (улардан 18 таси хорижда) ва 4 та (биттаси инглиз тилида) йирик монографияси чоп этилган. 3 нафар фан доктори ва 30 нафар иқтисодиёт фанлари номзодини тайёрлаган. 1988 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» унвонига сазовор бўлди, «Ўзбекистон  Милий Энциклопедиясига киритилди, Халқаро биографик  марказининг (Англия)  «ХХ асрнинг 2000 нафар атоқли интеллектуаллари» китобига киритилиб, ёрлиқ ва медаль билан тақдирланди.

Рустам Шодиев ЎзФА Кибернетика иснтитутида, кейинчалик узоқ йиллар нафақага чикишига кадар Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги илмий текшириш институтутида катта илмий ходим лавозимида ишлаган.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг