Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Метро станцияси таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди

Метро станцияси таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги «3-Бекат» станциясида вақтни кўрсатувчи соат дарчасида ҳаракатланувчи сатрда ножўя гап акс этган видео тарқалди. 

«Ўзбекистон темирйўллари» матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳодиса бўйича ички хизмат текшируви ўтказилган. Аниқланишича, 12 апрел куни соат 16:40да ушбу вақтини кўрсатувчи соат механизмига хакерлар томонидан киберҳужум (бузиб кириш) содир бўлганлиги аниқланди.

Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб Wi-fi орқали бошқарилади. Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, унга ножўя гапни ҳаракатланувчи сатрга жойлаштирган.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дейилади» хабарда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг