Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ Самарқанддаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар берди

МИБ Самарқанддаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар берди

Саноқли соатлар аввал уй-жойдан мажбурий кўчириш ҳақидаги суд қарори ижроси жараёнида МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юборишга қасд қилингани хабари берилган эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати бошлиғи Фаррух Тошпўлатов тарқалган хабарларга изоҳ берар экан, ходимга фаол қаршилик кўрсатиш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмаганини маълум қилди. Яъниким, «Самарқандда МИБ ходими ёқиб юборилди» мазмунидаги хабарларда воқелик бўрттириб юборилган. Ҳақиқий ҳолат шуки, ходимга бензин сепилиб, устига ёниб турган сочиқ отиб юборилгани рост, бироқ жараёнда ҳеч кимга шикаст етмаган.

Ўз навбатида Ф.Тошпўлатов ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилганини яна бир бор қайд этар экан, алоҳида таъкид этдики, кейинги икки ярим йилда иш ҳажмининг кўплиги ва оғир шароитда ишлашни хоҳламаган 7300 нафардан ортиқ ходим ўз истагига кўра ишдан бўшаб кетган. Биргина ўтган йилнинг ўзида Бюро ходимларига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ 132 та ҳолатлар аниқланиб, айбдорларга қонуний чора кўрилган. Бюро ташкил этилгандан буён эса 4 нафар ходим ўз вазифасини бажариш вақтида вафот этган, 200 нафардан ортиғига турли даражада тан жароҳати етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг