Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миландаги поезд ҳалокатида 3 киши нобуд бўлди (видео)

Миландаги поезд ҳалокатида 3 киши нобуд бўлди (видео)

Фото: «Euronews»

Италиянинг Милан шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Пиолтелло Лимито бекатида поезд релсдан чиқиб кетди. Ҳукумат расмийларининг маълум қилишича, 3 киши ҳалок бўлган, 13 киши жиддий жароҳатланган. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Милан полициясининг дастлабки текшируви натижаларига кўра, ҳалокатга темирйўлнинг ёки йўл ёритқичининг носозлиги сабаб бўлган. Машинист сўроқ қилинган, суриштирув эса давом этмоқда.

Италиянинг ANSA агентлиги маълумотига қараганда, мазкур поезд Церемониядан Миланга келаётган бўлган. Ҳозир қутқарув ишлари якунланган ва жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга жойлаштирилган. 

Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг