Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий авиакомпания Москвага авиачипталар нархини сезиларли даражада камайтирмоқчи

Миллий авиакомпания Москвага авиачипталар нархини сезиларли даражада камайтирмоқчи

Фото:«UzNews»

Қишги жадвалдан авиачипталарнинг нархларини арзонлаштириш мақсадида миллий авиакомпания бешта «Boeing-757» самолётида бизнес-класс ўриндиқларини эконом ўриндиқларга алмаштирмоқчи. Бу ҳақда «UzNews.uz» ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Халқаро амалиётга асосан, кам бюджетли ташиш чораларини қўллаш орқали авиаташувчи чегирмаларни жорий қилади.

Шунингдек, айни дамда «Внуково» ва «Шереметьево» аэропортларига қатновни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу самолётларга хизмат кўрсатиш тарифларини 60 фоизга арзонлашишини таъминлайди. Ҳозирда Москвага йўлга қўйилган парвозлар фақат «Домодедово» аэропорти билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон аэропортларидан Россия шаҳарларига парвозларни кўпайтириш ва бу орқали ҳаво кемаларидан фойдаланиш коэффициентини 25 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг