Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия Фарғонада йўқолиб қолган 8 яшар болани топиб берди

Миллий гвардия Фарғонада йўқолиб қолган 8 яшар болани топиб берди

Фото: Миллий гвардия

2019 йил 31 июль куни Фарғона шаҳар А.Навоий кўчасида истиқомат қилувчи З.О. исмли аёл Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимларига мурожаат қилиб, жияни йўқолиб қолганлигини билдирган ва уни топишда амалий ёрдам сўраган.

Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат олиб бораётган сафдор ходимлар Аброр Ваҳобов ва Маъмуржон Йўлдошевлар кўчада қаровсиз ҳолда йиғлаб юрган 7-8 ёшлардаги болакайни учратиб, зудлик билан яқинларини топиш мақсадида навбатчилик қисмига хабар берганлар.

Орадан бир оз вақт ўтиб, йўқолиб қолган бола Сўх туманида яшовчи 2011 йилда туғилган А.Э. бўлиб, холаси З.О.нинг уйига меҳмонга келгани, кўчага ўйнагани чиқиб адашиб қолганлиги аниқланди ва бола ўз яқинларига топширилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг