Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мингбулоқда аҳолидан йиғилган 190 млн. сўм «еб юборилгани» аниқланди

Мингбулоқда аҳолидан йиғилган 190 млн. сўм «еб юборилгани» аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Мингбулоқ туман «Тоза ичимлик сув» УК собиқ мансабдорлари  ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн. сўм нақд пулни банк кассасига топширмасдан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, мансабдорларнинг қилмиши маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош бўлган.

Ҳолат бўйича корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан ўзлаштириш ва талон-торож аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилаётган тергов ҳаракатлари жараёнида зарарни қоплаш масаласи жиддий кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг