Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мингбулоқда пахта қабул қилиш масканида ёнғин чиқди

Мингбулоқда пахта қабул қилиш масканида ёнғин чиқди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 2018 йил 14 октябрь куни «Ингичка» МФЙ ҳудудида жойлашган «Навоий» пахта қабул қилиш масканидаги 2-сонли пахта ғарамлаш майдончасига босиб қўйилган пахта ғарамида ёнғин содир бўлган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида 74 кг. 2-навли пахта ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин пахта ғарамини шамоллатиш мосламасининг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг