Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрда автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Мисрда автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Фото: «ria.ru»

«Мисрнинг Порт Саид шаҳри яқинида тўқимачилик фабрикаси ишчиларини олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган», — дея хабар беради «РИА Новости» «ал-Аҳром» газетаси маълумотларига таяниб.

Бунинг оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 17 киши оғир жароҳатланган.

Газетанинг ёзишича, воқеа Порт Саид шаҳридан кетаверишда содир бўлган.

Ҳукумат вакилларининг айтишича, ЙТҲга ҳар иккала транспорт эгаларининг тезликни ошириши сабаб бўлган.

Мисрда, афсуски, йўл инфратузилмаси яхши эмас.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ҳар йили Мисрда 12 минг киши йўлдаги аварияларнинг қурбони бўлар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг