Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвадаги муштлашувда ҳалок бўлган ўзбекларнинг шахсига қайтадан аниқлик киритилди

Москвадаги муштлашувда ҳалок бўлган ўзбекларнинг шахсига қайтадан аниқлик киритилди

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти Москва шаҳрида юз берган фожиа бўйича қўшимча маълумот берди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими 2019 йил 17 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ҳодисада вафот этганлар исм-шарифларига аниқлик киритди:

  1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;
  2. Жамолитдинов Зиёдулла Рузибой ўғли, 1992 йил 11 майда туғилган.

З.Жамолитдинов жасади ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган номаълум шахс дея етказилган.

Фуқаро Нусратов Отабек (24.10.1987 йилда туғилган) жароҳати туфайли касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ берилган хабарда ҳодиса оқибатида Нусратов Нодирбек ва Нусратов Отабек ҳалок бўлгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг