Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада Марказий осиёлик мигрантлар иштирокида оммавий жанжал юз берди

Москвада Марказий осиёлик мигрантлар иштирокида оммавий жанжал юз берди

Москванинг жануби-шарқида меҳнат муҳожирлари ўртасида бўлиб ўтган оммавий муштлашувда 20 га яқин киши ҳибсга олинди. Зиддият тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Интерфакс агентлиги.

Москва Ички ишлар вазирлиги штаб-квартираси матбуот хизмати хабарни тасдиқлаган.

«Марказий Осиё мамлакатларидан келган, оммавий муштлашувнинг йигирмага яқин энг фаол иштирокчилари ҳибсга олинган», — дейди агентлик манбаси.

Метрополитен полициясининг таъкидлашича, жанжалдан сўнг «бир қатор фуқаролар» полиция бўлимига олиб кетилган. 

«Кузминки метроси яқинида фуқаролар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган можаро тўғрисида хабар келиб тушди. Полиция ва Росгвардия ходимлари жамоат тартибини бузишни олдини олиш чораларини кўрдилар. Бир қатор фуқаролар ҳудудий ички ишлар идораларига олиб келинди» — деб хабар қилган Москва Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Можаро иштирокчилари бир неча нафари тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Уч жабрланувчи касалхонага юборилган, қолганларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Муштлашганлар орасида қурбонлар бор. Жароҳатлар асосан пичоқ билан етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг