Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мотори ўчиб қолган кичик самолёт автойўлга қўндирилди (видео)

Мотори ўчиб қолган кичик самолёт автойўлга қўндирилди (видео)

Скриншот

Патрул хизмати ходими Клинта Томпсоннинг (Паркленд ш., Вашингтон штати) навбатдаги иш куни одатдагидан ўзгача ўтди: ҳаваскор учувчи бошқарувидаги самолёт унинг хизмат машинаси тепасидан «қўл узатса етгулик» масофада ўтиб кетди. Бу ҳақда «AP» хабар берди.

Видеорегистратор қайд этган ёзувдан кўриниб турибдики, бир ўринли «KR2» самолёти автойўл бўйлаб шиддат билан пастлаб, ўз йўлида давом этаётган ҳайдовчиларни чўчитиб юборган.

Вазиятни тўғри англаган патрул ходими машинаси билан самолётни қувишга тушади.

Қувиш кўпга бормади: учувчи самолётини безиён қўндириб, шундоққина светофорга етганда тўхтатишга улгурган.

Томпсон дарҳол йўлни машинаси билан тўсиб қўйиб, учувчига самолётини четга олишда ёрдамлашган.

Ҳаваскор учувчи Дэвид Аклам ёнилғи узатиш тизими бузилиб қолгани учун мотор тўхтаб қолганини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг