Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мюнстер теракти шахсига аниқлик киритилди

Мюнстер теракти шахсига аниқлик киритилди

Фото: «globallookpress.com»

7 апрель куни Германиянинг Мюнстер шаҳрида юк машинасини оломон устига ҳайдаган ҳайдовчининг шахси аниқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Sueddeutsche Zeitung» газетаси берган маълумотга кўра, юк машинасини 1969 йилда туғилган немис миллатига мансуб киши бошқарган. Унинг руҳий жиҳатдан носоғлом бўлганлиги айтилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, ҳозир унинг уйи портловчи моддалар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тинтув қилинмоқда.

Полиция воқеа содир бўлган жойни ўраб олган ҳамда аҳолидан уйларини тарк этмасликни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун маҳаллий вақт билан соат 15:27 да Мюнстер шаҳрида номаълум шахс юк машинасини одамлар устига ҳайдагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган. Полиция мазкур ҳолатни теракт сифатида баҳолаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг